1. Forumda ro'yxatdan o'tish bo'yicha muammolar bo'lsa https://telegram.me/Otabekn havolasiga telegram orqali murojaat qiling
    Скрыть объявление
  2. Xalq ta'limi vazirining 2017 yil 20 fevralidagi 59-sonli buyrug‘iga asosan “Xalq ta'limi tizimidagi eng yaxshi veb-sayt – 2017” ko‘rik-tanlovi boshlandi. Ko‘rik-tanlovda qatnashish uchun talabnomalar 2017 yilning 23 martdan 12 apreliga qadar tanlov.uzedu.uz sayti orqali qabul qilinadi va ro‘yxatga olinadi.
    Скрыть объявление
Скрыть объявление
Xalq ta'limi vazirining 2017 yil 20 fevralidagi 59-sonli buyrug‘iga asosan “Xalq ta'limi tizimidagi eng yaxshi veb-sayt – 2017” ko‘rik-tanlovi boshlandi. Ko‘rik-tanlovda qatnashish uchun talabnomalar 2017 yilning 23 martdan 12 apreliga qadar tanlov.uzedu.uz sayti orqali qabul qilinadi va ro‘yxatga olinadi.
Скрыть объявление
Forumda ro'yxatdan o'tish bo'yicha muammolar bo'lsa https://telegram.me/Otabekn havolasiga telegram orqali murojaat qiling

Мурожаат қилинг: мутахассислар жавоб беришади.

Абдурашид Хундибаевning, "Онлайн маслаҳат"bo'imidagi mavzusi. Sana: 22 Март 2017

  1. Абдурашид Хундибаев

    Абдурашид Хундибаев Administrator Форум жамоаси

    Ассалому алейкум, ҳурматли фойдаланувчи!

    Сиз Халқ таълими тизимига оид ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишингиз мумкин.
    Саволларга тегишли йўналишлар бўйича мутахассислар жавоб бериб боришади.
     
    Сўнги таҳрирлаш: 22 Март 2017
  2. Sh.Rasulova

    Sh.Rasulova Yangi a'zo

    Assalomu alaykum. 2018 yildan boshlab umumiy örta ta'lim maktablarini kapital ta'mirlash hamda rekonstruktsiya qilish ishlari amalga oshirilmasakan, faqat joriy ta'mir bölar ekan. Shu gap rostmi?Kapital ta'mirga muhtoj maktablar qanday böladi? Javob uchun oldindan rahmat))
     
  3. Mansurjon

    Mansurjon Yangi a'zo

    Ixtisoslashtirilgan maktab o'quvchisi bilimlar bellashuvining tuman bosqichida 96 ball to'plab 2-o'rinni, umumta'lim maktab o'quvchisi esa 98 ball bilan birinchi o'rinni egalladi. Ixtisoslashtirilgan maktab o'quvchisi bilimlar bellashuvining viloyat bosqichida ishtirok etadimi yoki yo'qmi?
     
  4. Умумтаълим мактаблари фаолият кўрсатар экан, уларнинг техник ҳолатига қараб босқичма-босқич реконструкция, мукаммал ва жорий таъмирланиб борилади. Шундан, биноларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан, жорий таъмирлаш ишлари эса, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
     
  5. Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси билимлар беллашувида иштирок этган фани ўша мактабда чуқурлаштирилган фан ҳисобланса, Халқ таълими вазирининг 2017 йил 16 январдаги 13-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низомга асосан вилоят босқичида иштирок этиши мумкин. Вилоят босқичида эса фақатгина 1-ўринни эгаллаган ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Республика босқичига йўлланма олади.
     
  6. Murodjon F

    Murodjon F Yangi a'zo

    Добрый день. Есть вопрос касательно образования: В каких часах считается рабочее время преподавателя школы (академические - 45 мин, или астрономические-1 час)? Если преподаватель был на больничном 3 месяца из-за серьезной травмы (перелом позвоночника и ноги) и не смог пройти повышение квалификации, то снимают ли с него первую квалификацию на второю, без его ведома? Есть медицинское заключение о нетрудоспособности.
    Assalomu alaykum. Ўқитувчиларнинг иш соати қайси вариант бўйича саналади (1 астромик соат -60 дақиқами ёки 45 дақиқами - 1 академик соат)? Агар ўқитувчи ишга яроқсизлиги туфайли (3 ой давомида) малака оширишга бора ололмагани учун, тофиани пасайтиришга мактабнинг хаққи борми?
     
  7. Malika Akhundi

    Malika Akhundi Yangi a'zo

    Ассалому алейкум! Ёш боламни (1 ёш 10 ой) болалар богчасига топширсам буладими? Кайси маъмурий хужжати богчасига топшириш учун боланинг еши аниклайди? РайОНОда богчага йулланма расмийлаштириш учун болам икки ешга тулмагунча хужжаталар хам олмас экан. Жавобингиз учун олдиндан рахмат!
     
  8. 1. Ишчи-ходимларнинг иш вақти республика бўйича умумий тартибда астрономик соат (60 минут) ҳисобида ҳисобланади. 45 дақиқа (академик соат) бу мактаб ўқувчиларининг психофизиологик ҳолатини инобатга олган ҳолда бир дарс соатининг давомийлигини инобтга олиб белгиланган. Агар ўқитувчининг ҳафталик дарс юкламаси 20 соат қилиб белгиланган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарорига мувофиқ ўқитувчининг ҳафталик иш юкламаси ҳар бир ўқув соатини 0,8 коэффициентга кўпайтириш натижасида 16 соат қўшиш орқали 36 соат қилиб белгиланган. Шунга кўра, ўқитувчи дақиқа ҳисобида 900 ёки 15 (астрономик соат) соат синф хонасида доска олдида туриб ўқувчилар билан ишласа, қолган 21 соат иш юкламасида белгиланган бошқа вазифалар ҳамда мактаб раҳбарияти берган топшириқларни бажаришга сарфлаши лозим.

    2. Агар ўқитувчи ишга яроқсизлиги туфайли (3 ой давомида) малака оширишга бора олмаган бўлса унинг тоифасини пасайтиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарорига асосан педагог кадрлар аттестацияси беш йилда бир марта ўтказилади.
    Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган педагог кадрларга мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади.
     
  9. Абдурашид Хундибаев

    Абдурашид Хундибаев Administrator Форум жамоаси

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги "Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 225-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида"ги Низомнинг 16-бандида "Мактабгача таълим муассасасига болалар 2 ёшдан бошлаб 6-7 ёшгача туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг қарори билан ташкил этилган халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари ҳузуридаги қабул қилиш комиссияси томонидан тегишли тиббиёт хулосаси ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади" деб кўрсатилган.
    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2007 йил 28 ноябрдаги "Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 297-сонли буйруғининг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 26 декабрда 1753-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) 1-бандида ҳам ўз аксини топган.
     
    hamidbey нравится это.
  10. Alisher Irgashev

    Alisher Irgashev Yangi a'zo

    Ассалом алайкум.
    Бу йил фарзандим таълим Рус тилида олиб бориладиган мактабнинг 2 синфга борди. Лекин, дарсликлар етишмаганлиги сабабли, бор дарсликлар синф укувчилари орасида таксимлаб берилган. Шу сабабли, уйга берилган вазифаларни тайёрлашда ёрдам беришда биз ота оналар бир канча кийинчиликларга дуч келяпмиз. Шунингдек, хали укув дарслари эндигина бошланганига карамай фарзандимиз хам бу хакда нолишни бошлади.
    Муаммони тез хал килиш учун:
    1. Етишмаётган дарсликларни каердан сотиб олсак булади?
    2. Мактаб маъмурияти бу борада ёрдам бериши мумкинми?
    3. Дарсликлар етишмаслигига сабаб нимада?
     
  11. Абдурашид Хундибаев

    Абдурашид Хундибаев Administrator Форум жамоаси

    Маълумки, 2-4-синфлар учун дарсликлар ҳар 2 йилда бир марта чоп этилади.
    Бугунги кунда 2-синфларда фойдаланилаётган дарсликлар 2016 йилда чоп этилган бўлиб, бу китобларга буюртма 2015-2016 ўқув йилида қабул қилинган.
    Ота-оналарнинг талабларига мувофиқ 2016-2017 ўқув йилида таълим муассасаларида таълим рус тилида олиб бориладиган синфларнинг кескин ортиб кетиши натижасида бугунги кунда таълим рус тилида олиб борилаётган 2-синфлар учун дарсликлар етказиб беришда муаммоларга дуч келинди.
    Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида бугунги кунда нашриётлар билан етишмаётган дарсликларни чоп этиш бўйича музокаралар олиб борилиб, сентябрь-октябрь ойларида дарсликлар чоп этилиши ва дўконлар орқали очиқ савдога чиқарилиши режалаштирилган.
    Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасалари учун чоп этилган барча дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг электрон нусхалари вазирликнинг ахборот-таълим порталига жойлаштирилиб, фойдаланиш учун шароит яратилган.
     
  12. TohirB

    TohirB Yangi a'zo

    Ассалому алейкум.
    Мактабда дарс таксимлаш жараенида мутахассис ва номутахассис даражаси канака килиб белгиланган. Кандай вазиятларда мутахассиснинг дарс соати номутахасис дарс соатидан кам еки тенг булиши мумкин? Менинг билишимча аввало мутахассис тулик савка билан таъминланиши ва сунгра номутахассис колган дарс соатини укитиши мумкин.
    Рахмат.
     
  13. TohirB

    TohirB Yangi a'zo

    Дарсларни тарификация киладиган жавобгар ходим бунга эътибор бериши керакми еки йукми?
     
  14. Авваламбор, умумий ўрта таълим мактабида номутахассис ходимлар дарс бериши мумкин эмас. Лекин баъзан (ўқитувчи малака ошириш курсига кетганда, касал бўлганда) маълум бир фандан мутахассис ўқитувчи умуман бўлмаган ҳолатда шу фанга яқин бўлган мутахассис вақтинча дарс бериши мумкин. Мактаб маъмурияти барча фанлардан тегишли маълумотга эга бўлган мутахассислар дарс беришига масъулдирлар.

    Қайси ўқитувчига, қайси синфларда, қанча соат дарс ажратилишини мактабда шу фанлар бўйича фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг маълумоти, стажи, иш тажрибасини ўрганган ҳолда тегишли фан методик бирлашмаси ва педагогика кенгаши тавсия ва хулосалари асосида мактаб маъмурияти ҳал қилиши лозим.
     
  15. Мактабнинг тариф ҳужжати мактаб раҳбари, туман халқ таълими ва молия бўлимлари мутахассислари томонидан тасдиқланади.
     
  16. Khalilov

    Khalilov Yangi a'zo

    Ассалому алейкум Россия федератсияси татаристон респупликаси Казань шахридаги
    "Казанский национальный исследовательский технический университет имени А. Н. " университети дипломи бизда кабул килинадими?
     

Ушбу саҳифа билан ўртоқлашинг