1. Forumda ro'yxatdan o'tish bo'yicha muammolar bo'lsa https://telegram.me/Otabekn havolasiga telegram orqali murojaat qiling
    Скрыть объявление
  2. Xalq ta'limi vazirining 2017 yil 20 fevralidagi 59-sonli buyrug‘iga asosan “Xalq ta'limi tizimidagi eng yaxshi veb-sayt – 2017” ko‘rik-tanlovi boshlandi. Ko‘rik-tanlovda qatnashish uchun talabnomalar 2017 yilning 23 martdan 12 apreliga qadar tanlov.uzedu.uz sayti orqali qabul qilinadi va ro‘yxatga olinadi.
    Скрыть объявление
Скрыть объявление
Xalq ta'limi vazirining 2017 yil 20 fevralidagi 59-sonli buyrug‘iga asosan “Xalq ta'limi tizimidagi eng yaxshi veb-sayt – 2017” ko‘rik-tanlovi boshlandi. Ko‘rik-tanlovda qatnashish uchun talabnomalar 2017 yilning 23 martdan 12 apreliga qadar tanlov.uzedu.uz sayti orqali qabul qilinadi va ro‘yxatga olinadi.
Скрыть объявление
Forumda ro'yxatdan o'tish bo'yicha muammolar bo'lsa https://telegram.me/Otabekn havolasiga telegram orqali murojaat qiling

Онлайн олимпиада: у қандай бўлиши керак?

Абдурашид Хундибаевning, "Фан олимпиадалари"bo'imidagi mavzusi. Sana: 27 Февраль 2017

  1. Абдурашид Хундибаев

    Абдурашид Хундибаев Administrator Форум жамоаси

    Ассалому алайкум ҳурматли Устозлар!
    Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчилар учун турли фанлардан онлайн олимпиадалар ташкил этиш режалаштирилган. Бугунги кунда тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Олимпиадаларни ташкил этиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларингизни берсангиз яхши бўлар эди.
     
  2. Абдурашид Хундибаев

    Абдурашид Хундибаев Administrator Форум жамоаси

    Мутахассислар томонидан онлайн олимпиадани қуйидаги тартибда ташкил этиш фикри билдирилди:

    Онлайн-олимпиадани ўтказиш тартиби:


    Эълон бериш ва рўйхатга олиш (биринчи босқичдан 1-2 ой олдин): Бунда мустақил тайёргарлик учун адабиёт ва бошқа манбаларни кўрсатиш мақсадга мувофиқ. Чунки, олис қишлоқдаги ўқувчининг имкониятлари шаҳарлик ўқувчиники билан тенг эмас.

    Биринчи босқич – тест: белгиланган вақт (масалан, 12:00 – 22:00) мобайнида ўқувчига тизимга кириб тестдан ўтиш учун битта имконият берилади.

    Бунда онлайн тарзда тестдан ўтиб бўлган ўқувчилар сони ва умумий рўйхатдан ўтган ўқувчилар сонига нисбатан натижа кўрсатилади. Масалан, 10000 та ўқувчидан 5000 таси тестдан ўтиб бўлди ва уларга нисбатан 55-ўриндасиз. Тест ўтиш муддати тугаши билан тўғри жавоблар, манба ва тафсилотлар билан эълон қилинади.

    Тест топшириқлари дастлабки пайтда кўплик танлов шаклида тузилиши мумкин, дастурий жиҳатдан амалга ошириш содда, лекин баҳолаш самарадорлиги баланд. Масалан, бирлик танловда билмаган ҳолда тўғри жавобни танлаш эҳтимоллиги 0.25 тенг бўлади (4 та жавоб бўлганда). Кўплик танловда эса, жавоблар сони 4 га тенг деб олган ҳолда ҳам ушбу эҳтимоллик 1/16=0.0625 тенг бўлади. Жавоблар сони ошиши билан баҳолаш самарадорлиги экспоненциал тарзда ошиб боради.

    Кейинчалик топшириқлар хилма-хиллигини таълим йўналишларига мос ҳолда ошириб бориш мумкин. Масалан, чет тиллари, она тили каби фанларда тинглаш (listening) кўникмаларини баҳолашга, геометрия фанидан эса циркуль ва чизғич ёрдамида қуришларга доир масалалар қўшиб бориш мумкин.

    Биринчи босқич натижалари бўйича маълум сонда (масалан, тўпланган балл бўйича биринчи 1000 таси ёки маълум балл йиққан) ўқувчилар 2-босқичга ўтади.

    Босқичлар орасидаги муддат 10-15 кун атрофида бўлиши мумкин.
     
  3. Абдурашид Хундибаев

    Абдурашид Хундибаев Administrator Форум жамоаси

    Иккинчи босқич – тест (мураккаброқ): белгиланган вақт (масалан, 18:00 – 22:00) мобайнида ўқувчига тизимга кириб тестдан ўтиш учун битта имконият берилади.

    Бунда ҳам онлайн тарзда нисбий натижа кўрсатилиб борилади.

    Ушбу босқич натижалари бўйича маълум ( ~ 100) сонда ўқувчилар
    3-босқичга ўтади.
     
  4. Абдурашид Хундибаев

    Абдурашид Хундибаев Administrator Форум жамоаси

    Учинчи босқичда, қатнашчилар сони камайганлигини ҳисобга олган ҳолда, топшириқларни тест ўрнига (ёки тестга қўшимча сифатида) фан эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Масалан, бирор мавзуда иншо ёзинг, биологик ҳодиса сабабларини кўрсатинг. Бунда бола ўзи англай/кўра олган сабабларни ёзиб тушунтиради, бунда бу каби топшириқларни автоматик тарзда баҳолаб бўлмайди ва мутахассислар томонидан текширилиши ва баҳоланиши шарт.
     
  5. Абдурашид Хундибаев

    Абдурашид Хундибаев Administrator Форум жамоаси

    Якуний босқич – иштирокчилар сонидан қатъий назар оффлайн тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқ (агар мақсад халқаро олимпиадага саралашдан иборат бўлса). Ва бунда маълум минимумдан кам балл олган ўқувчиларга умуман қатнашувчи сертификатини ҳам бермаслик лозим (чунки бу ҳол аввалги турлардаги ғирромликдан далолат беради). Якуний босқич иштирокчилари жавоблари ва ҳар бир ҳайъат аъзоси томонидан берилган баҳолари ошкор бўлиши лозим. Иложи бўлса, онлайн-трансляция олиб бориш лозим.

    Сўнгги босқичдаги топшириқлар кўпроқ ижодий, ўқувчининг муҳим, лекин онлайн/автоматик тарзда баҳолаб бўлмайдиган ёки баҳолаш мураккаб бўлган кўникмаларини аниқлашга қаратилиши лозим. Масалан, кимёда тажриба ўтказиш, она тилида нутқ сўзлаш ва ҳ.к.

    Энг муҳими, олимпиада ғолибларига мукофот (халқаро олимпиадаларда қатнашишдан ташқари – бўлса агар) олий ўқув юртига имтиҳонсиз кириш ёки катта миқдордаги пул ва бошқа моддий рағбат эмас, балки таълим олиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат бўлиши лозим. Масалан, тегишли фан соҳаси етакчи олимлари ҳомийлиги (шефство), турли таълим ресурслари ва воситалари, Тошкент бўйлаб бир кунлик саёҳат, музейларга ташриф ва ҳ.к.

    Тест топшириқлари базасини илғор ўқитувчи ва фан соҳаси мутахассис олимлари томонидан тузилган топшириқлардан ташкил этиш ва тест муддати бошланишида компьютер томонидан тасодифий тарзда ҳамма учун 1-2 босқичда ҳар хил, 3-босқичда эса бир хил вариант шакллантирилиши лозим.
     
  6. Sh.Rasulova

    Sh.Rasulova Yangi a'zo

    Yuqorida rejalashtirilgan, online olimpiada qaysi öquv yilida tajriba-sinovdan ötkaziladi?
     
  7. Абдурашид Хундибаев

    Абдурашид Хундибаев Administrator Форум жамоаси

    Олимпиадани янги ўқув йилида ўтказишни режалаштирганмиз. Олимпиаданинг яхши ўтишини таъминлаш учун Сизларнинг фикрларингизни билиш муҳим. Уни ташкил этиш тартиби бўйича таклифларингизни кутамиз.
     
  8. Mansurjon

    Mansurjon Yangi a'zo

    Ishtirokchining aynan o'zi bajarganini qanday nazorat qilmoqchisizlar? Bu online holatda bo'lsa o'yin qilish osonroq, hattoki bilimlar bellashuvining tuman bosqichida "PARAVOZ"lar kirib ishlab chiqishmoqda. Buning oldini olishning ham yo'li o'ylab qo'yilganmi?
     
  9. Абдурашид Хундибаев

    Абдурашид Хундибаев Administrator Форум жамоаси

    Якуний босқични оффлайн тарзда ўтказишни режалаштиряпмиз.


    Бу масалани форум орқали муҳокама қилишимизнинг асосий мақсади - тизимдаги мутахассислар, бевосита ота-оналар, ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиб, онлайн олимпиадамизни самарали ташкил этишдир. Бунда Сизларнинг маслаҳатларингиз, фикр-мулоҳазаларингиз биз учун муҳим!
     
  10. Mansurjon

    Mansurjon Yangi a'zo

    Bilimlar bellashuvining 3-bosqichida online test sinovi o'tkazilishi ma'lum. Savollar soni 30 ta. Shundan 10 tasi javobi yoziladigan testlar. Shu testlarning javoblarini yozishda bitta nuqta ortiqcha yozilsa yoki qaysidir so'zning yozilishida ba'zi kamchiliklarga yo'l qo'ysa xato hisoblaydimi? Agar xato bo'ladigan bo'lsa javobi yoziladigan testlarni tuzishda bitta javobdan ortiq so'z yoki son yoziladigan savollar beriladimi?
     
  11. komil

    komil Yangi a'zo

    juda yaxshi o'ylangan :)
    birinchi bosqich umumiy ixtiyoriy bo'lsa hoxlagan o'quvchi o'zini sinab ko'rishi mumkin
    ikkinchi va uchinchi bosqich videokuzatuv ostida ma'lum muassasalarda o'tgani yaxshi, videokuzatuvdan sal bo'lsa ham hayiqishadi
    yakuniy bosqichni ommaviy tok shou sifatida o'tkazilsa boshqalarga ham ibrat o'rnak bo'larmidi
     
  12. Абдурашид Хундибаев

    Абдурашид Хундибаев Administrator Форум жамоаси

    Бу саволни тегишли мутахассисларга етказамиз, ўйлайманки улар тез фурсатда тўлиқ жавоб беришади
     

Ушбу саҳифа билан ўртоқлашинг